Ички аъзосига наркотик яширган хорижлик ушланди
3-саҳифа
−
27 Сентябрь 2023
11756Гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси Body sсaner қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада, ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 гр “опий” гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона постида Ўзбекистон ҳудудига 55 килограмм наркотик моддасини олиб ўтмоқчи бўлган чет эл фуқароси ушланганди. Шу ой бошида эса Тошкент халқаро аэропортида сўнгги 30 йил ичидаги энг йирик миқдордаги – 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси тўхтатиб қолинганди.