Ибрагимович тарихдаги энг яхши футболчи кимлигини айтди

Спорт

image

Италиянинг “Милан” футбол клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович тарихдаги энг яхши футболчини танлади. Бу ҳақда “La Gazzette dello Sport” нашри хабар бермоқда.

“Энг яхши дарвозабон – Буффон. Биз “Ювентус”да бирга ўйнадик, бу ажойиб даврлар эди, махсус жамоа ва менинг биринчи топ клубим эди”, дейди Ибрагимович.

Шунингдек, швед футболчиси ўша даврдаги яна бир жамоадоши – чехиялик ярим ҳимоячи Павел Недведни алоҳида қайд этган. 

“Недвед – шунчаки машина. У машғулотдан олдин, машғулот пайтида ва ундан кейин ҳам ишларди”, дейди у.

Ибрагимович бир жамоада ўйнай олмаган замонавий футболчилар орасида у Зидан ва бразилиялик Роналдони алоҳида таъкидлаган:

“Зидан майдонга тушганда, ҳеч ким унга бирон нарса билан қаршилик қила олмасди. Роналдо феномен эди, у менинг кумирим бўлган”.

Барча замонларнинг энг яхши футболчисини танлашни сўрашганида, швед Диего Марадонани танлаб, “Марадона мендан ҳам яхшироқ бўлган ягона футболчи”, дея жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ футболчи Диего Марадона жорий йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди, ўлим сабаби юрак этишмовчилиги деб топилди. Унинг вафотидан бир кун ўтиб, футболчи билан хайрлашиш маросими Буэнос-Айресдаги Президент қароргоҳида ташкил этилди. Марадона Буэнос-Айрес яқинидаги Белла Виста шахсий қабристонига дафн этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марадона Ибрагимович

Баҳолаганлар

568

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг