IBF Аҳмадалиевга чемпионлик узугини совға қилди (фото+видео)
Спорт
−
02 Июнь 2023
9669Бокс бўйича биринчи ярим енгил вазнда собиқ IBF ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевга IBF ташкилоти чемпионлик узугини совға қилди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Таклиф ва совға учун IBF ташкилотига катта раҳмат. Мен уч марта муваффақиятли титул ҳимоясини ўтказдим. Тез орада унвонларимни қайтараман. Мени доим қўллаб-қувватлаб келаётган жамоамга раҳмат. Биз янги ютуқлар сари интилишда давом этамиз”, дейди Аҳмадалиев.
Мазкур ташкилот ҳар йили бир марта боксда йўналишлари бўйича юқори натижаларга эга бўлган амалдаги ҳамда собиқ жаҳон чемпионларини доимий тарзда рағбатлантириб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳмадалиев QALAMPIR.UZ'га интервью бериб, охирги жангида ҳакамлар баҳсли қарор чиқарганини ва промоутерлари реванш баҳси бўйича иш олиб бораётганини таъкидлаганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси