Аҳмадалиевнинг камарлари “ўғирландими”?

Интервью

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев жорий йилнинг 9 апрель куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида ўтказилган бокс кечасида филиппинлик тажрибали Марлон Тапалесга қарши ҳимоя жангини ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берди.

Аҳмадалиев-Тапалес жанги натижаси бутун дунё бокс жамоатчилигининг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. 

Аҳмадалиев-Тапалес жанги тўлиқ 12 раунд давом этди ва очколар ҳисобига кўра ўзбекистонлик боксчи имкониятни бой берди. Қизиғи, жанг ҳакамларнинг қарори ҳар тарафдан чиқиб қолди, яъни икки ҳакам 2 очколик фарқ билан Филиппин вакилининг ғалабасини қайд этган бўлса, бир ҳакам 8 очколик тафовут билан ғалабани ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасига берган.

Аҳмадалиевнинг жанги якунлангач, яна бир ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов QALAMPIR.UZ'га баҳс бўйича фикрларини билдирганди.

“Муроджон яхши жанг қилди. Уни бу жангда ютди десак ҳам муболаға бўлмайди, лекин Аҳмадалиев охирги тўқнашувдагиданда кучлироқ жанг қила олади. Ҳакамлар адолатли қарор чиқармади деб ўйлайман. Бу фикримни кўпчилик тасдиқлайди. Кейинги баҳсларда Муроджондан ғалаба кутамиз”, дейди Мадримов.

WBA йўналиши жаҳон чемпиони, профессионал боксчи Дмитрий Бивол ҳам Муроджоннинг жанги натижасидан ҳайратга тушганини таъкидлади.

“Очиғини айтсам, бу шармандалик ва бундай ҳолатлар бокс учун катта зарарга ишлайди. Бу жангда Муроджоннинг аниқ ғалаба қозонганини кўрдим ва натижа эълон  қилинганида ҳайратда қолдим”, дейди Бивол.

Муроджон Аҳмадалиевни бевосита қўллаб-қувватлаш учун АҚШга борган мураббий Раҳматжон Рўзиохунов ҳам жанг атрофидаги ҳолатларга бефарқ қарамади. Рўзиохунов Аҳмадалиев-Тапалес тўқнашувида дуранг қайд этилса ҳам бўларди, деб айтиб ўтди.

Хўш, бу мағлубият қандай содир бўлди? Аҳмдалиевнинг муваффақиятсизлигига асосий сабаб нима?

QALAMPIR.UZ барча саволларга боксчининг ўзидан жавоб олди. 

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев 1994 йил Наманганда туғилган. Бокс префессори Тўлқин Қиличев қўл остида бокс сир-асрорларини ўрганган. Ҳаваскор боксда Жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинларида совриндор бўлган. Аҳмадалиев 2018 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал бокс Муроджон Аҳмадалиев WBA IBF

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг