ИҲТ Қорабоғдаги террорни қоралади
Олам
−
21 Сентябрь 2023
3533Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котибияти 19 сентябрь куни Арманистон Қуролли кучлари томонидан Озарбайжоннинг Қорабоғ иқтисодий районида амалга оширилган кенг кўламли ҳарбий провокациялар ва террор ҳужумларини қоралади. Бу ҳақда ИҲТ Бош котибияти баёнотида айтилади.
ИҲТ Қорабоғда арман разведка ва саботаж гуруҳлари ўрнатган миналарнинг портлатилиши оқибатида тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган террор ҳаракатларини қоралашини билдирди.
Ҳужжатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, Озарбайжон ҳукумати ва халқига чуқур ҳамдардлик билдирилган.
Бош котибият Арманистонни 2020 йил 10 ноябрда Озарбайжон, Арманистон ва Россия Федерацияси ўртасида имзоланган уч томонлама декларация шартларига мувофиқ, ўз Қуролли кучларини Қорабоғдан олиб чиқиб кетишга ва ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.
“2023 йил 16-17-март кунлари Мавританияда бўлиб ўтган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 49-сессиясида қабул қилинган Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни бир-бирининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва халқаро миқёсда тан олинган чегараларини ҳурмат қилиш асосида нормаллаштиришни талаб қиламиз”, дейилади баёнотда.
Бош котибият Озарбайжон ва Арманистон ўртасида кенг қамровли музокара жараёнини давом эттириш минтақада тинчлик, хавфсизлик, фаровонлик ва доимий барқарорликни ўрнатишнинг ягона йўли, деб ҳисоблайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь