HammAli & Navai 10 минг метр баландликда концерт берди
Маданият-санъат
−
02 Март
6221Россиялик қўшиқчилар HammAli & Navai ва Seville Москва-Сочи рейси давомида учаётган самолёт бортида йўловчилар учун чиқиш қилди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1-7 март кунлари бўлиб ўтадиган ноодатий концертлар “VK Музыка” ва “Аэрофлот” компаниялари томонидан ташкил этилган. Ушбу концерт кўпгина йўловчилар учун кутилмаган сюрприз бўлди. Самолёт ҳавога кўтарилганидан бир соат ўтгач, санъаткорлар тўсатдан бортда пайдо бўлиб, қўшиқ куйлаган.
“Бизда ҳеч қачон бундай тажриба бўлмаган ва бу жуда ажойиб бўлди. Ўтган йили "VK Музыка" бизни метрода куйлашга таклиф қилганди. Энди эса биз осмонда концерт қўйяпмиз”, дейди HammAli & Navai.
Шунингдек, самолётда машҳур блогерлар - Mary Gu, MIA BOYKA, Сабина Хайрова, Яна Чурикова ва Лев Шагинян ҳам бор эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби америкалик машҳур хонанда Тейлор Свифтнинг концерти учун Ла Лиганинг сўнгги туридаги ўйинни бошқа муддатга қолдиришни сўраганди.
Райҳона Улканбоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь