“Реал” Тейлор Свифтнинг концерти учун Ла Лига ўйини вақтини ўзгартиришни сўради

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби америкалик машҳур хонанда Тейлор Свифтнинг концерти учун Ла Лиганинг сўнгги туридаги ўйинни бошқа муддатга қолдиришни сўради. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби Ла Лигага “Сантьяго Бернабеу”ни Свифтнинг 30 май куни бўлиб ўтадиган концертига тайёрлашга кўпроқ вақт ажратиш мақсадида шундай сўров юборган.

Ҳозирда чемпионатнинг сўнгги туридан ўрин олган “Реал” ва “Бетис” ўйини 24 май кунига белгиланган. “Қаймоқранглилар”нинг бу сўрови қабул қилинадими ёки йўқ бу ҳозирча номаълум, чунки бу вақтга келиб ўйин иккала жамоа учун ҳам жиддий аҳамият касб этиши мумкин.

Чемпионлик учун кураш сўнгги тургача давом этиши эҳтимоли бор – “Реал” ҳозирда “Жирона”дан 6 очко олдинда бормоқда. Айни вақтда 7-ўринда бораётган “Бетис” еврокубок йўлланмаси учун кураш олиб бориши мумкин. Шу сабабли, “Реал” сўнгги тур ўйинини “Жирона” билан бир вақтда, “Бетис” эса Европадаги рақиблари билан бир хил вақтда ўйнаши керак бўлади.

Ҳозирда Свифтнинг концерти учун аниқ бир санани белгилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, Европадаги гастроль доирасида Тейлор бир қанча йирик стадионлар, жумладан, “Энфилд” ва “Уэмбли”да концерт беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тейлор Свифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made