Гвардиола О'рейлини афзал кўрган ўйинда “Сити” ғалаба қозонди

Sport

image

Бугун, 12 апрель куни АПЛ 32-туридан ўрин олган баҳсда “Манчестер Сити” ўз уйида “Кристал Пелас”ни қабул қилди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда “шаҳарликлар” сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов захира ўриндиғида қолдирилди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида меҳмонлар вингери Эзе ҳисобни очди. 21-дақиқада Ричард ҳисобни иккитага оширди. 33-дақиқада Де Брюйне жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Мисрлик ҳужумчи Мармуш тарози палласини 36-дақиқада тенглаштирди. Иккинчи таймда Ковачич, Макэти ва О'рейли гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Қайд этиш керак, Ҳусанов кетма-кет 2-ўйинда захира ўриндиғида қолдирилди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан кейин “Манчестер Сити” очколарини 55 тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.


Author

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends