Гутерриш Путиннинг Украинада ташқи бошқарув жорий этиш таклифига жавоб қайтарди

Олам

image

Украинада қонуний сайланган ҳукумат мавжуд бўлиб, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Украинада вақтинчалик маъмурият ташкил этиш таклифига изоҳ берар экан маълум қилди.

“Украинада қонуний ҳукумат мавжуд ва шубҳасиз, бунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак”, дея қисқа баёнот берган у.

Гутерришнинг билдиришича, БМТ вакиллари ўт очишни тўхтатиш бўйича Россия ва Украина ўртасида музокаралар ўтказиш масаласида АҚШ билан маълум алоқаларга эга. Бироқ у БМТ бу музокараларда бевосита иштирок этмаганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия етакчиси Украинада БМТ, АҚШ ва Европа давлатлари ҳомийлигида вақтинчалик маъмурият жорий этиш имкониятини муҳокама қилишни таклиф қилган эди. Давлат раҳбари бундай қадам сайлов ўтказиш ва фуқаролар “ишонадиган” ҳукуматни ҳокимиятга олиб келиш имконини беришини таъкидлаган. Шунингдек, Москва ҳам шундан сўнг Украина билан музокаралар олиб боришини қайд этган. Россия Президенти бу механизм халқаро амалиётда мавжуд эканини таъкидлаб, айни ҳолатлар Шарқий Тимор, Янги Гвинея ва собиқ Югославиянинг айрим ҳудудларида кузатилганини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Украина Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг