Гутерриш Эрдўғанга Путин билан нималарни гаплашганини айтиб берди
Олам
−
27 Апрель 2022
9042Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 27 апрель куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти идораси маълум қилди.
“БМТ Бош котиби Гутерриш музокаралар чоғида Президент Эрдўғанга Россия Президенти Владимир Путин билан Москвада ўтказган мулоқотлари ҳақида маълум қилди”, дейилади идора хабарида.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 25 апрель куни Гутерриш Анқарада Эрдўған билан учрашди. Кеча, 26 апрель куни у Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди ва Россия Президенти томонидан қабул қилинди. Бугун, 27 апрель куни Украинага кетаётган Гутерриш Польшанинг Жешув шаҳрига етиб боргач, БМТ Бош котиби Польша Президенти Анжей Дуда билан учрашди. Шунингдек, унинг Украинага бориши ва у ерда Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Президент Владимир Зеленский билан учрашиши кутилмоқда. Киевдаги асосий дастур эртага, 28 апрелга белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь