Гуруҳ босқичидаги ғалаба бизни бўшаштирмайди – Сайфиддин Содиқов

Спорт

image

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Сайфиддин Содиқов Осиё кубоги финали доирасида Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

“Эртанги ўйиндаги рақибимиз Саудия Арабистони, бу жамоа билан бир гуруҳда ўйнадик, уларни яхши биламиз. Гуруҳ босқичидаги ғалаба бизни бўшаштирмайди. Финалга руҳан ва жисмонан тайёрмиз. Очилиш учрашувида бироз ҳаяжонландик, лекин мураббийимиз кўрсатмаси билан ўйиндан ўйинга ўйинимизни яхши ҳис қила бошладик. Ғалаба қозониб, кубокни юртимизга олиб кетмоқчимиз”, дейди Содиқов.

Маълумот ўрнида, эртага, 20 апрель куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа мезбонлари Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, терма жамоа мураббийи Ислом Исмоилов Саудияга қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги финали Сайфиддин Содиқов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг