Бердимуҳамедовга оид янги маълумотлар пайдо бўлди
Олам
−
24 Июль 2019
22586Аввалроқ глобал тармоқда, халқаро оммавий ахборот воситаларида Туркманистон Республикасининг 62 ёшли Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур хабарларда ягона манба сифатида Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаев келтирилган эди. Лекин ушбу хабарлар расман тасдиғини топмади.
Нохуш хабар бутун жаҳонда шов-шувга айлангандан сўнг Аслан Рубаев ушбу хабарларни кенг оммага тарқалишига сабабчи бўлгани учун узр сўраган эди. Бугун интернетда Гурбангули Бердимуҳамедовга оид янги маълумотлар пайдо бўлди.
Маълумотга кўра, Туркманбоши 20-21 июль кунлари кома ҳолатида бўлган. 22 июль куни эса аҳволи яхшилана бошлаган. Гурбангули Бердимуҳамедов 2019 йилнинг 5 июль кунидан бошлаб ОАВ ва бошқа кенг тадбирларда кўриниш бермаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашиб, уни 62 ёши билан табриклади.
Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади. Давлат раҳбарлари қардош мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Мирзиёев Туркманистон раҳбарига самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, жорий йил август ойининг бошида “Аваза” миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказишда муваффақият тилади.
LiveБарчаси