ОАВ: Бердимуҳамедов вафот этди
Жамият
−
21 Июль 2019
36725Глобал тармоқда, халқаро оммавий ахборот воситаларида Туркманистон Республикасининг 62 ёшли Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бу ҳақда дастлаб "Говорит Москва Евросиё муаммолари мониторинг маркази директори Аслан Рубаевга таяниб хабар тарқатган.
Сиёсат арбоби Бердимуҳамедов жорий йилнинг 5 июлидан кейин на омма олдида, на телевидениеда кўриниш берган. 15 кундан буён унинг йўқлиги ва 15 июль куни таътилгани чиққани унинг ўлими ҳақида хабарларни келтириб чиқарган бўлиши мумкин. Туркманистон тарафи ҳали ушбу хабарлар бўйича расмий маълумот бергани йўқ.
Ижтимоий тармоқларда айтилишича, Бердимуҳамедовнинг вафотига буйрак етишмовчилиги сабаб бўлган.
Қирғизистон Республикаси расмий ахборот сайтларида ёзилишича, Қирғизистоннинг Туркманистондаги элчиси Бердимуҳамедовнинг вафоти билан боғлиқ хабарларни тасдиқламаган.
Гурбангули Бердимухамедов 1957 йилда пойтахт Ашхободда туғилган. У 2006 йил 2007 йил 14 февраль куни Туркманистон Президенти лавозимига сайланган. Бердимуҳамедов 2017 йилги сайловларда 97 фоиз овоз тўплаб, учинчи муддатга қайта сайланган.
LiveБарчаси