Грузиядаги намойишлар, ўзбек футболига қайтган Бабаян, эътибордан четда қолаётган масжид ва куннинг муҳим хабарлари шарҳи
Жамият
−
22 Июнь 2019
3904ИИВ Муродбойдан жабр кўрганларга мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқ орасида Муродбой номи билан танилган М.М. Юнусалиев таъсис этган масъулияти чекланган жамият мансабдорларидан зарар кўрган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
“Ҳурматли фуқаролар! Агар Сиз, М.М.Юнусалиев (халқ орасида Муродбой номи билан танилган) томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида таъсис этилган “ERKIN AVTO DILLER” МCHJ мансабдор шахсларидан жабр кўрган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан қуйидаги манзилларда ташкил этилган тергов гуруҳи штабларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:
18 минг одамга XII асрда қурилган 70 кишилик хароба масжид: динга эътибор шуми?
QALAMPIR.UZ мухбири Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган Тим қишлоғи ва унга ёндош қишлоқларга ташриф буюрди.
Маълум бўлишича, ҳудудда 3 та маҳалла (“Нурафшон”, “Аработа”, “Бунёдкор” маҳаллалари) ва унда жами 18 мингга яқин аҳоли истиқомат қилаётган бўлишига қарамасдан, улар учун бор-йўғи 70 киши бир пайтнинг ўзида намоз ўқиши мумкин бўлган масжид хизмат кўрсатмоқда. Энг ачинарлиси, бу масжид XII асрда қурилган бўлиб, ҳозирда ички ва ташқи томондан жуда ачинарли ҳолатга келиб қолган.
Муаммо фақат Оқ масжиднинг таъмирталаб эканлигида эмас. Тим қишлоғида салкам 18 минг аҳоли яшайди. Ўртача ҳисобда уларнинг 50 %ини эркаклар ташкил этганида ҳам, 9 минг мусулмон учун 70 кишилик масжиднинг хизмат кўрсатиши кулгили ҳолат эмасми? Хўш, қачон бу ҳудудда аҳоли учун барча шарт-шароитлари мавжуд бўлган масжид қуриб берилади?
Тошкентда Cobalt ва Captiva тўқнашди.
Жорий йилнинг 20 июнь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида икки ҳайдовчи жабрланган.
Афросиёб-Ойбек-Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида Cobalt автомобилининг 27 ёшли ҳайдовчиси Виктория С. 23 ёшли Жавоҳир О. Бошқарувидаги Captiva билан тўқнашган. ЙТҲга Cobalt ҳайдовчиси асосий йўлда ҳаракатланаётган Captiva ҳайдовчисини ўтказиб юбормагани сабаб бўлган.
ЙТҲ натижасида ҳар икки ҳайдовчи жароҳат олиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Мирзиёевнинг Сенат ялпи мажлисидаги нутқи.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Ялпи мажлисда давлат раҳбари нутқ сўзлади. Президент нутқи билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.
Август ойидан Ўзбекистонда янги солиқ органи ишга тушади.
Ўзбекистондаги йирик солиқ тўловчилар томонидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ташкил этилади.
Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Мамлакат бюджетига умумий солиқ тўловлари ҳажмининг қарийб 60 фоизини таъминлаш имконини берувчи мамлакатдаги 550 дан ортиқ корхоналар рўйхати шакллантирилди. Ушбу инспекция учун 116 нафар мутахассис танлаб олинади.
Уч нафар вояга етмаган шахс 6 ёшли қизни ёқиб юборди. Масалага Президент аралашди.
Жорий йилнинг 19 июнь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Сино туманида яшовчи 6 ёшли қиз оғир куйиш жароҳатлари билан 3-сонли шифохонага олиб келинган.
Милиция ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида ушбу мудҳиш воқеани содир этканликда гумонланиб, уч нафар вояга етмаган шахс қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли материаллар тайёрланиб, Душанбе шаҳар прокуратурасига юборилган. Тергов ҳаракатлари давом этяпти.
“Болаларга масжидга қатнаш учун рухсат берилишини кутяпмиз” – Помпео Ўзбекистон ҳақида.
Америка давлат котиби Майкл Помпео АҚШнинг халқаро диний эркинлик бўйича йиллик ҳисоботини баён қилди. Унда Марказий Осиё давлатлари бу соҳада эришган ютуқлар ҳақида айтиб ўтди.
АҚШ давлат котиби Майкл Помпеога кўра, Ўзбекистон ҳукумати амалга ошириши керак бўлган ишлар ҳали жуда кўп, аммо 13 йил деганда биринчи марта мамлакат алоҳида хавотирга сабаб бўлувчи мамлакатлар рўйхатига киритилмади.
“Биз кўпроқ гуруҳлар эркин ибодат қила олиши, болалар масжидларга ота-оналари билан эркин қатнаши ва намоз ўқиши учун қонунчиликдаги ислоҳотларни сабрсизлик билан кутяпмиз”, дейди Майкл Помпео.
Грузияда нималар бўляпти? Халқ Россияга қарши намойишларга чиқди.
Халқи жудаям фаол бўлган Грузия потахти Тбилиси шаҳрида 20 июнь куни минглаб кишилар иштирок этган намойиш бўлиб ўтди. Намойишчилар парламент биносига киришга уринди.
Грузин полицияси митинг иштирокчиларига қарши кўзни ёшлантирувчи газ, сув ва резина ўқлардан фойдаланди.
Акцияларга Россия давлат Думаси депутати Сергей Гавриловнинг Грузия парламентида чиқиш қилиши сабаб бўлган.
Бабаянни футболдан умрбод четлатганлар футболдан кетгач, Бабаян бош мураббийликка қайтмоқда.
Самвел Бабаян Тошкентнинг "Локомотив" клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бабаян умрбод футболдан четлатилган эди. Аммо жорий йил аввалида у "Локомотив" клуби раҳбарияти сафида иш бошлади. Четлатилиши 2018 йилнинг февраль ойида бекор қилинган.
Маълумот учун, Самвел Бабаян 2017 йилда қониқарсиз натижалар сабаб Ўзбекистон Миллий терма жамоасидан истеъфога чиқарилган.
LiveБарчаси