Бабаянни футболдан умрбод четлатганлар футболдан кетгач, Бабаян бош мураббийликка қайтмоқда

Спорт

image

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби собиқ мураббийи Самвел Бабаян яна мураббийликка қайтмоқда.

QALAMPIR.UZ манбасига маълум бўлишича, Бабаян яқин вақтлар ичида Тошкентнинг "Локомотив" клубига бош мураббий этиб тайинланади. Эслатиб ўтамиз Умид Аҳмаджонов ЎФА вице-президентлигига келганидан сўнг, Бабаян умрбод футболдан четлатилган эди. Аммо жорий йил аввалида у "Локомотив" клуби раҳбарияти сафида иш бошлади. Четлатилиши 2018 йилнинг февраль ойида бекор қилинган.

Маълумот учун, Самвел Бабаян 2017 йилда қониқарсиз натижалар сабаб Ўзбекистон Миллий терма жамоасидан истеъфога чиқарилган. Бабаян 2014 ва 2015 йилларда "Пахтакор" клуби билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎФА Самвел Бабаян Локомотив

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг