Грузияда давлат тўнтариши тайёрланаётгани айтилди

Олам

image

Грузиянинг ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси раиси Ираклий Кобахидзенинг даъво қилишича, агар мамлакат Европа Иттифоқига номзод мақомини олмаса, мухолиф “Бирлашган миллий ҳаракат” жорий йилнинг июнь ойи охирида давлат тўнтаришини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, Грузия Молдова ва Украинадан фарқли ўлароқ Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини ололмаслиги керак. Режага кўра, бу июнь ойи охирида халқ тартибсизликлари ва миллий давлат тўнтаришига олиб келади”, деган Кобахидзе.

Ҳукмрон партия раисининг таъкидлашича, радикал мухолифат Грузия Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомига лойиқ эмаслигини яна очиқ айтишда давом этмоқда.

“Маълумки, улар хорижлик ҳамкасблари билан ҳам худди шундай баёнотлар орқали мулоқот қилади”, дейди Кобахидзе.

Унинг қайд этишича, ЕИда Грузияга номзод мақомини бермаслик учун асос йўқ, чунки бу Брюсселни республикага қўшимча маблағ ажратишга ёки уни дарҳол қабул қилишга мажбурламайди. Бундан ташқари, Грузия ЕИ билан яқинлашиши ва 2014 йилда имзоланган Ассоциация шартномасини амалга ошириш бўйича Молдовадан ҳам, Украинадан ҳам олдинда.

Маълумот учун, 3 март куни Грузия Бош вазири Ираклий Гарибошвили ЕИга кириш учун номзод мақомини олишга ариза юборди. Бунга жавобан 11 апрель куни Европа Иттифоқи Грузияга сўровнома топширди. 2 май куни республика якунланган ҳужжатнинг биринчи қисмини Европа Иттифоқига, 10 майда эса иккинчи қисмини юборди.

Грузия 2009 йилдан буён Европа Иттифоқи ва собиқ иттифоқ республикалари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “Шарқий ҳамкорлик” дастурининг аъзоси ҳисобланади. 2014 йилда мамлакат Европа Иттифоқи билан ассоциация шартномасини имзолади, унинг ажралмас қисми чуқур ва кенг қамровли савдо тўғрисидаги қоидалардир. 2017 йилда Грузия фуқаролари Шенген зонаси мамлакатларига визасиз туристик саёҳат қилиш ҳуқуқини олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия давлат тўнтариши

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг