Грузия Бош вазири “Янги Ўзбекистон” боғига борди

Жамият

image

Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Юқори мартабали меҳмон бошчилигидаги Грузия делегациясига мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Маълумот учун, ушбу ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқалар ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Тошкентга келганди. Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ираклий Кобахидзе Грузия Бош вазири “Янги Ўзбекистон” боғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг