Кобахидзе Ўзбекистонга келди
Олам
−
04 Март
12468Бугун, 4 март куни Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Ушбу ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ҳамда бошқалар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Тошкентга келганди.