Грецияда ўрмон ёнғинларини ўчираётган самолёт қулаб тушди (видео) 

Олам

image

Грециянинг Каристос шаҳри яқинидаги Эвбея оролида Canadair CL-215 самолёти ўрмон ёнғинларини ўчириш пайтида қулаб, портлаб кетди. Бу ҳақда маҳаллий “News247” ва “Iefemerida” нашрлари хабар берди. 

Ҳолат кузатув камераларига тушиб қолган бўлиб, тасвирлардан маълум бўладики, самолёт ўт ўчириш вақтида пастлаб учган ва дарахтга урилиши оқибатида қулаб тушган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт экипажи аъзолари – капитан ва учувчи ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган. Вазиятни баҳолаш учун воқеа жойига кузатув вертолёти юборилган, самолёт қулаган нуқтада эса ёнғин келиб чиққани сабабли ўт ўчириш ишлари олиб борилган. 

Маълумот учун, ҳозирда Грециянинг бир қатор ороллари бўйлаб деярли бир ҳафтадан буён ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ёнғинлар иссиқ ва қуруқ ҳарорат натижасида юзага келиб, доимий шамоллар оқибатида кенгайиб боряпти. Грецияда ёнғинлар ортидан мамлакат тарихидаги энг катта эвакуация ҳаракати эълон қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Туркиянинг айрим ҳудудларида ҳам ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Олдинроқ Канадада содир бўлган ўрмон ёнғинларида 9 миллион гектар ер ёниб кетганди. Бундан ташқари, шу йилнинг ўзида Россия ва Қозоғистонда ҳам ўрмон ёнғинлари юз берди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат Греция самолёт ўрмон ёнғинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг