Грецияда Саудия шаҳзодасининг яхтаси фалокатга учради

Олам

image

Грецияда Саудия Арабистони шаҳзодасига тегишли яхта сувга қулаб тушди. Маълумотларга кўра, унинг нархи 80 миллион доллар бўлган. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, яхтани таъмирлаш учун сувдан кўтаришаётган бўлган. Шундан сўнг фалокат юз бериб, кема 45 даража бурчак остида сувга қулаган.

Нашрга кўра, яхтанинг узунлиги 70 метрни ташкил этади. Унда 11 та каюта, кинотеатр ва палубада жакузи бор. Унинг жами оғирлиги 1415 тонна келиши айтилмоқда. 

Кеманинг хўжайини Саудия Арабистонининг вафот этган қироли Фаҳднинг набираси шаҳзода Туркий бин Муҳаммад бин Фаҳд Ол Сауд ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция Саудия Арабистони яхта

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг