Грецияда қўйлар галаси 100 кг нашани еб қўйди
Олам
−
23 Сентябрь 2023
16174Грецияда қўйлар галаси тиббий наша етиштириладиган иссиқхонага кириб, ўсимлик плантациясини еб қўйди. Бу ҳақда “Greek Reporter” хабар берди.
Маълум қилинишича, ярмини сув босган Фессали текислигида ўтлаётган қўйлар подаси доривор наша етиштирувчи фермернинг иссиқхона деворларини бузиб кирган ва ичкаридаги 100 килограммга яқин наша ҳосилини нобуд қилган.
Фермернинг журналистларга маълум қилишича, ҳосилнинг бир қисми аввалроқ, “Даниэль” тўфони туфайли зарар кўрган.
“Тошқинлардан кейин биз деярли ҳамма нарсани йўқотган эдик. Бу қўйлар ундан омон қолган ҳосилнинг кичик қисмини ҳам еб ташлади. Кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайман”, дейди у.
Қўйларнинг каннабис иссиқхонасига бостириб киришига ўт-ўланлар тақчиллиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ливия ва унга қўшни мамлакатлар ҳудудининг бир қисмини “Даниэль” тўфони қамраб олди ва мисли кўрилмаган талафотлар етказди. Хусусан, Грециядаги кўплаб яйловлар, айниқса Салоники текислигини сув босди, чорва моллари озуқасиз қолди, экин майдонлари пайҳон бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь