Грант ёки контракт: Aбитуриентларга қўшимча имконият берилди
Жамият
−
24 Июнь 2021
18768Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2022-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қарорга мувофиқ:
- 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;
- Aбитуриентларга рўйхатдан ўтиш жараёнида танлаган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш бўйича қўшимча имконият берилади.
Бунинг учун абитуриентларга онлайн рўйхатдан ўтиш вақтида танлов учун устуворлик сифатида “давлат гранти” ёки “давлат гранти ва тўлов-контракт”дан бирини танлаш имконияти яратилади.
Бунда абитуриент устуворлик сифатида:
- Давлат грантини танласа - дастлаб давлат гранти, сўнгра тўлов-контракт асосида;
- Давлат гранти ва тўлов-контрактни танласа - олдинги йиллардаги каби давлат гранти ва тўлов-контракт асосида танлаган таълим йўналишлари бўйича кетма-кет танловда иштирок этади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023