Grammy мукофотига номзодлар эълон қилинди

Маданият-санъат 4336
image

АҚШ Миллий овоз ёзиш санъати ва технологиялари академияси сешанба куни Grammy мусиқий мукофотига даъвогарларни эълон қилди.

Номзодларни эълон қилиш маросими коронавирус пандемияси сабабли масофавий шаклда ўтказилди ва Grammy сайтида намойиш қилинди. Номзодлар 84 та номинация бўйича эълон қилинди. Тўрт номинация – “Йил аудиоёзуви”, “Йил қўшиғи”, “Йил альбоми” ва “ Энг яхши янги ижрочи” энг нуфузлилари ҳисобланади.

“Йил аудиоёзуви”

АҚШ Миллий овозли ёзувлар санъати ва технологиялари академиясининг “Йил аудиоёзуви” йўналишида қўшиқчилар Бейонсе (Black Parade қўшиғи билан), Билли Айлиш (Everything I Wanted), Doja Cat тахаллуси билан шуҳрат қозонган рэпер Амала Дламини (Say So), Меган Пит (Savage), Дуа Липа (Don't Start Now) мукофот учун даъвогарлик қиляпти.

Бу номинация бўйича мукофот Black Pumas гуруҳига (Colors қўшиғи учун), DaBaby тахаллуси билан ижод қилувчи рэпер Жонатан Киркка (Rockstar) ва Остин Постга (Circles) берилиши мумкин.

“Йил қўшиғи”

“Йил қўшиғи” номинациясига даъвогарлар орасида ҳам Бейонсе, Билли Айлиш, Дуа Липа ва Пост Малоун ижросидаги қўшиқлар ҳам бор. Улар бирга бирга мукофотга Тейлор Свифтнинг Cardigan қўшиғи, рэпер Родди Ричнинг The Box, канадалик Жей-Пи Сакс ва америкалик Жулии Майклзнинг If the World Was Ending ҳамда қўшиқчи H.E.R. (Габриелла Уилсон) нинг афроамерикалик Жорж Флойдга атаб айтган I Can't Breathe қўшиғи номзод бўлган.

“Йил альбоми”

“Йил альбоми” номинациясига Black Pumas гуруҳи (Black Pumas альбоми билан), Coldplay гуруҳи (Everyday Life), Жене Айко (Chilombo), Жейкоб Кольер (Djesse Vol.3) даъвогарлик қиляпти. Уларга Haim гуруҳи (Women in Music Pt. III альбоми билан), Дуа Липа (Future Nostalgia) Пост Малоун (Hollywood's Bleeding), Тейлор Свифт (Folklore) рақимлик қилади.

“Энг яхши янги ижрочи”

“Энг яхши янги ижрочи” номинациясига Фиби Брижерс, Ноа Сайрус, Ингрид Эндресс, Chika (асл исми Жейн Ораника), рэпер D Smoke (исми Дэниел Фаррис), Доджа-Кэт, Меган Ти Стэллион ва Кайтранада (Луи Селестин) даъвогарлик қилади.

“Энг яхши аудиоальбом”

Америкалик тележурналист Рейчел Маддовнинг “Касаллик: коррупциялашган демократия, Россия четлатилган-давлат ва дунёдаги энг бой, бузғунчи саноат” аудиокитоби “Энг яхши аудиоалбом” номинацияси бўйича мукофотга номзод қилиб кўрсатилган.

Бу йўналиш бўйича номзодлар орасида Red Hot Chili Peppers рок гуруҳи бас гитаристи Майкл Питер Бэлзарнинг Acid for the Children - A Memoir китоби, Кен Женнингснинг Alex Trebek - the Answer Is... китоби, журналист Ронан Фэрроунинг Catch and Kill китоби ва актриса Мерил Стрипнинг Charlotte's Web китоби киритилган.

Grammy мукофотини топшириш маросими АҚШнинг шарқий соҳили вақти бўйича 31 январь куни бўлиб ўтади. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×