Grammy мукофотларининг ғолиблари аниқланди
Маданият-санъат
−
20 Ноябрь 2023
378616 ноябрь куни Испаниянинг Севилья шаҳрида 24-маротаба Latin Grammy мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш биринчи марта Жанубий Америкадан ташқарида ўтказилди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.
Йилнинг энг яхши ва энг замонавий мусиқий альбоми номинациялари Karol G`нинг “Mañana será bonito” тўпламига насиб қилди.
Йилнинг энг яхши қўшиғи ва Энг яхши поп қўшиқ номинациялари эса аргентиналик продюсер Bizarrap'га машҳур колумбиялик қўшиқчи билан ҳамкорликда ишлаган “Shakira: Bzrp Music Sessions, Vol. 53” қўшиғи учун тақдим этилди.
Маросимга таниқли хонанда Шакира икки фарзанди Милан ва Саша ҳамроҳлигида ташриф буюрди ва мукофотни болаларига бағишламоқчи эканлигини айтди.
“Чунки мен уларга бахтли бўламан, деб ваъда берганман”, дейди қўшиқчи.
Тарихдаги энг кўп Latin Grammy унвонига эга бўлган Наталия Лафуркаде бу йил ҳам мукофотдан қуруқ қолмади. У Йил ёзуви номинацияси билан ўзининг рекордини янгилади. Унинг "De Todas las Flores" қўшиғи Энг яхши қўшиқчи-қўшиқ муаллифи мукофотини ҳам қўлга киритди. Ушбу тақдирлашдан сўнг Лафуркаденинг Grammy мукофоти 17 тага етди.
Кечани 13 та номинация билан бошлаган Эдгар Баррера эса учта мукофот билан кифояланишга мажбур бўлди. Унга Йилнинг энг яхши бастакори (биринчи марта берилган категория), Йилнинг энг яхши продюсери ва Энг яхши Мексика қўшиғи мукофотлари насиб қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатларининг овоз ёзиш академияси томонидан мусиқа саноатидаги ютуқлари учун хонандаларга тақдим этиладиган Grammy мукофотининг 2024 йил учун номзодлари рўйхати эълон қилинганди.