Ғойибназаров профбоксдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди
Спорт
−
07 Ноябрь 2023
3880Кеча, 6 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилди. Марказий жангда рингга чиққан Ўзбекистон вакили Фазлиддин Ғойибназаров мағлубиятга учради.
Биринчи ўрта вазнда 10 раундлик жангда Ғойибназаров россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бўтаевга қаршилик кўрсатди. 4-раундга келиб ўзбекистонлик спортчи жангни давом эттира олмади ва техник нокаут эвазига мезбон боксчининг қўли баланд келди.
Минимал вазнда Ҳасанбой Дўсматов жанубий африкалик Сифамандла Баленини мағлуб этиб, профбоксдаги 6-ғалабасига эришди.
Ярим ўрта вазнда икки ўзбекистонлик ўзаро тўқнаш келди. Ботир Аҳмедов 3-раундда Муҳаммадсалим Сотволдиевнинг олган жароҳати туфайли баҳсни давом эттира олмагани ҳисобига ғалабага эришди.
Шунингдек, профбокс кечаси доирасида ўзбекистонлик Тимур Никулин иштирокида медиа жанг ҳам бўлиб ўтди. Баҳсдда Никулин россиялик рақиби Ибрагим Исломовнинг 3-раундда жангдан бош тортгани сабабли ғолиб бўлди.