“Ғойиб бўлган” Хитой Ташқи ишлар вазири вазифасидан озод қилинди

Олам

image

Қарийб бир ойдан буён омма олдида кўриниш бермаётган Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ган вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда мамлакат парламентининг махсус қарори эълон қилинди.

Қайд этилишича, Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И янги вазир сифатида тайинланган.

Маълумот учун, Цинь Ган охирги марта жорий йилнинг 25 июнь куни Россия, Шри-Ланка ва Вьетнам расмийлари билан учрашув ўтказганида омма олдида кўриниш берган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин 11 июль куни Цинь Ган “соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли” ASEAN тадбирлари учун Жакартага боролмаётганини айтган. Шу муносабат билан Ван И Хитой номидан учрашувларда қатнашган.

Аввалроқ вазирнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммо туфайли, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлининг Хитойга сафари ҳам номаълум муддатга қолдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ташқи ишлар вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг