Горбачёв қаерга дафн қилиниши айтилди

Олам

image
0:00
0:00
download

СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв Москвадаги Новодевичий қабристонига, турмуш ўртоғи ёнига дафн этилади. Бу ҳақда ТАСС собиқ президентнинг яқинларига таяниб ёзмоқда. 

Горбачёв 30 август куни 91 ёшида Моксвадаги Марказий клиник шифохонада вафот этди. 

“Михаил Сергеевич васият қилганидек – Новодевичй қабристонида рафиқаси Раиса ёнига дафн этилади”, дейди манба. 

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлган. Бундан ташқари, у КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.

Горбачёв 1991 йил 25 декабрда СССР президенти лавозимидан истеъфога чиқди, шу билан бирга Совет Иттифоқи ўз фаолиятини тўхтатди. Горбачёв жамғармасида сақланадиган меҳнат дафтарчасида унинг давлат раҳбари лавозимини тарк этгани ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 30 август куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Горбачёв

Баҳолаганлар

762

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг