СССРнинг биринчи ва ягона Президенти Михаил Горбачёв дафн этилди (видео)

Олам

image

СССРнинг биринчи ва ягона Президенти Михаил Горбачёв Новодевичий қабристонига дафн қилинди. Дафн маросими фахрий қоровул иштирокида бўлиб ўтди, деб хабар берди ТАСС мухбири.

Горбачёв оилавий қабрга. рафиқаси Раиса ёнига дафн қилинди.

Дафн этилган жойга, хусусан, Россия Федерацияси ҳукумати аппарати, Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев, Москва мэри Сергей Собянин, “Мосфильм” киноконцерни, Россия яҳудийлари конгресси, “Яблоко” партияси, Қирғизистон, Россия академик ёшлар театри жамоаси томонидан гулчамбарлар ўрнатилди. 

Дафн маросимида иштирок этиш учун ташриф буюрувчиларга ҳам рухсат берилди, улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўрнатилган панжара ортида туришди. Дафн маросимида хорижий давлатлар элчилари, хусусан, Буюк Британия ва Франциядан Дебора Броннерт ва Пер Леви иштирок этди.

Дафн маросими колоннаси қабристонга етиб келганида Горбачёвнинг тобути Россия байроғи билан қопланди. Марҳумнинг портретини “Новая газета” бош муҳаррири, Тинчлик учун “Нобель” мукофоти совриндори Дмитрий Муратов ушлаб борди. Сиёсатчининг жасади бўлган тобут фахрий қоровул ва Россия Федерацияси мадҳияси остида қабрга қўйилди.

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлган. Бундан ташқари, у Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.

Горбачёв 1991 йил 25 декабрда СССР президенти лавозимидан истеъфога чиқди, шу билан бирга Совет Иттифоқи ўз фаолиятини тўхтатди. Горбачёв жамғармасида сақланадиган меҳнат дафтарчасида унинг давлат раҳбари лавозимини тарк этгани ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 30 август куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Горбачёв

Баҳолаганлар

281

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг