Берлинда Горбачёв вафоти муносабати билан байроқлар туширилди

Олам

image

Бугун, 3 сентябрь куни Германия федерал канцлерининг Берлиндаги идорасида Михаил Горбачёвнинг вафоти ва бугун дунё у билан видолашаётгани муносабати билан байроқлар ярмигача туширилди. Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда. 

Қароргоҳда Германиянинг миллий уч рангли байроғи ва Европа байроғи ҳилпираб турибди. Аввалроқ Берлин ички ишлар бўйича сенатор Ирис Спрангер Горбачёвнинг “Германия демократик республикасидаги сиёсий ўзгаришларда кўрсатган хизматларини” қайд этган эди.  

“2+4” шартномасини имзолаш орқали у Германияни бирлаштириш ва Берлинни бирлаштиришга йўл очди”, деган у. 

Германияда Горбачёвни немис бирлигининг меъморларидан бири деб аташади. 7 сентябрь куни Германия Бундестаги СССРнинг биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтиради.  Маросимда Германия давлати раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер иштирок этади. 

СССРнинг биринчи ва сўнгги президенти Михаил Горбачёв билан видолашув маросими бугун, 3 сентябрь куни Москвадаги Касаба уюшмалари уйида бўлиб ўтди. Унда Президент Владимир Путин иштирок этмади. Давлат раҳбари ҳам, Ҳукумат раиси Мишустин ҳам корчалонларидан гулчамбар юборди. Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведей эса маросимга келиб, марҳум хотирасига ҳурмат бажо келтирди ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. 

Шунингдек, видолашиш маросимида қатнашиш учун Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Москвага келди

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлган. Бундан ташқари, у Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.

Горбачёв 1991 йил 25 декабрда СССР президенти лавозимидан истеъфога чиқди, шу билан бирга Совет Иттифоқи ўз фаолиятини тўхтатди. Горбачёв жамғармасида сақланадиган меҳнат дафтарчасида унинг давлат раҳбари лавозимини тарк этгани ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 30 август куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Горбачёв

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг