Горбачёв дунё мамлакатларига мурожаат билан чиқди
Бу қизиқ
−
17 Апрель 2020
25231Собиқ Иттифоқнинг собиқ Президенти Михаил Горбачёв дунёнинг барча мамлакатларидан ҳарбий харажатларини 10-15 фоизга қисқартиришни ва инсон хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу маблағларни қайта тақсимлашни сўради. Бу ҳақда “Time” журнали ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, дунё мамлакатлари барча одамларни озиқ-овқат, сув, соғлом муҳит ва дори-дармонлар билан таъминлашга эътибор қаратишлари керак.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, “агар ҳукуматлар қурол-яроғ пойгасига катта миқдордаги пул сарфлашни давом эттирса”, коронавируснинг олдини олиш борасида қилаётган ишларининг барчаси беҳуда кетади.
Собиқ Иттифоқнинг собиқ раҳбари одамзодни қутқариш учун “стратегия ишлаб чиқиш, режа тузиш, захира яратиш” кераклигини таъкидлади. Горбачёвга кўра, бунинг учун жавобгарликни барча давлатлар расмийлари ўз зиммасига олишлари зурар.
Шунингдек, у “вазият барқарорлашиши биланоқ” БМТнинг фавқулодда сессиясини чақиришни сўради. Сиёсатчининг фикрича, дунё кун тартибини бутунлай қайта кўриб чиқиш керак. Ҳарбий бюджетларни қисқартириш “бугун қилинадиган ишларнинг энг минимумидир”, деди Горбачёв.
Унинг сўзларига кўра, пандемия ҳамма учун хавф туғдиради, шунинг учун ҳеч ким уни ёлғиз ўзи енгиб ўтолмайди.
LiveБарчаси