Google YouTube видеоблогерларига солиқ солишни режалаштирмоқда 

Технология 1663
image
-

Американинг Google корпорацияси YouTube платформасида видеолавҳалар яратувчи бутун дунёдаги видеоблогерларга солиқ солишни режалаштирмоқда. Тегишли маълумотлар корпорациянинг техник кўмак веб-сайтида келтирилган. 

Таъкидланишича, Google 2021 йилнинг июнидан солиқ йиғишни бошлаши мумкин. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 31 майига қадар барча контент муаллифлари AdSense монетизация хизматига керакли маълумотларни тақдим этишлари шарт. 

Тўғри маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, корпорация бутун дунё фойдаланувчилари даромадларидан 24 фоизгача тўлов ундириши мумкин. 

Компания тегишли чоралар Америка Қўшма Штатларининг Ички даромад хизмати талабларига риоя қилиш учун зарурлигини тушунтирган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×