Google ва SpaceX космосда маълумотлар маркази қурмочи

Олам

image

Google Илон Маскнинг SpaceX компанияси ва бошқа ҳамкорлар билан “Project Suncatcher” номли орбитал маълумотлар маркази лойиҳаси доирасида келажакдаги парвозлар бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Лойиҳа қуёш энергиясида ишлайдиган сунъий йўлдошларни Google’нинг сунъий интеллект тизими билан боғлашни кўзда тутади. Компания Planet Labs билан ҳамкорликда илк синов сунъий йўлдошини 2027 йилда орбитага чиқаришни режалаштирмоқда.

Google ва SpaceX ўртасидаги эҳтимолий ҳамкорлик Илон Маск ҳамда Google асосчиларидан бири Ларри Пейж ўртасидаги узоқ йиллик келишмовчиликлардан кейинги муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Маск 2015 йилда сунъий интеллект хавфсизлиги борасидаги тортишувлардан сўнг Open AI’ни ишлаб чиқишда иштирок этган. Эндиликда эса Google ва SpaceX маълумотларни қайта ишлаш инфратузилмасини космосга олиб чиқиш бўйича бир хил йўналишда иш олиб бормоқда.

Хабарга кўра, орбитал маълумотлар марказлари SpaceX’нинг келажакдаги бизнес режалари учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай лойиҳалар катта миқдордаги инвестиция ва мураккаб технологик ечимларни талаб қилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маскнинг орбитадаги Starlink сунъий йўлдошлари сони 10 мингдан ошгани ҳақида хабар берилган эди.

Зарнигор Худойбердиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Google SpaceX космос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг