Google’ни ҳашаротлар босди
Олам
−
22 Октябрь 6293 2 дақиқа
Google компанияси Нью-Йоркдаги ходимларига офисда ҳашаротлар кўпайиб кетгани учун масофадан ишлашга буйруқ берди. Бу ҳақда “Independent” хабар берди.
Маълумотларга кўра, Google компаниясининг Нью-Йоркдаги офисида ҳашаротлар сезиларли даражада кўпайиб кетган. Зараркунандалар ҳайвонлардан ёки итларнинг чойшаби орқали юққан деган тахминлар ҳам бор, аммо бу ҳали расман тасдиқланмаган.
Компаниянинг атроф-муҳит, саломатлик ва хавфсизлик бўйича гуруҳи ходимларга электрон хабарлар юбориб, бинолар дезинфекция қилинмагунча офисга келмасликларини сўраган. Шунга қарамай, баъзи ходимлар душанба куни ишга келган.
Google, шунингдек, эҳтиёткорлик мақсадида компаниянинг бошқа офисларида ҳам қўшимча текширувларни бошлаган. Ходимлардан ишда ва уйда ҳашаротлар чақиши ёки тўшакда зараркунанда белгилари гувоҳи бўлганда профессионал экстерминаторларга мурожаат қилиш сўралган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, заракунандаларни йўқ қилиш жуда қийин. Ҳашаротлар тез кўпаяди ва оддий инсектицидларга чидамли. Улар кийим-кечак, юк ва шахсий буюмлар орқали тарқалиши мумкин, бу эса дезинфекциядан кейин ҳам қайта инфекция хавфини оширади.
Қайд этиш жоиз, Google’да шунга ўхшаш ҳодиса 2010 йилда ҳам содир бўлган. Унда ҳам офисдаги барча чойшаблар йиғилиб, бино дезинфекция қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралиянинг Квинсленд университети Экология факультети аспиранти Жеймс Твид ўзининг ғайриоддий кўриниши билан ажралиб турадиган узун шохли қўнғизнинг янги турини кашф этган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси