Google фойдаланувчиларининг миллионлаб маълумотларини ўчириб ташлайди

Технология

image

Google компанияси Chrome браузеридан фойдаланадиган 136 миллиондан ортиқ АҚШ аҳолисининг шахсий маълумотларини ўз ичига олган миллиардлаб фойдаланувчи фаолияти қайдларини ўчиришга рози бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Гап шундаки, 2020 йил июнь ойида Google'га қарши жамоавий даъво қўзғатилганди. 2023 йил декабрь ойининг охирида даъвогарлар ва корпорацияни ҳимоя қилувчи адвокатлар даъвони ҳал қилишга ёрдам берадиган келишувга эришилганини эълон қилди.

Даъвогарлар Google'ни фойдаланувчиларнинг интернет фаоллигини, ҳатто улар инкогнито режимида бўлса ҳам кузатишда давом этишда айблади.

Даъвони моҳиятан кўриб чиқиш бўйича суд жараёнлари Google адвокатларининг саъй-ҳаракатлари туфайли бошланмаганди, бироқ 2023 йил августида судья Ивон Гонсалес Рожерс корпорациянинг ишни тугатиш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу томонлар ўртасида музокаралар бошланишига сабаб бўлди.

“Расмий равишда, судланувчи ва даъвогарлар ўртасидаги келишув шартлари биринчи тингловлар бўлиб ўтадиган 30 июлдан кечиктирмай тасдиқланиши мумкин”, дейилади хабарда.

Ҳисоб-китоб шартларига кўра, Google маълумотлар марказларидан миллиардлаб ёзувларни ўчиришдан ташқари, инкогнито режимидан фойдаланганда фойдаланувчи учун мавжуд бўлган махфийлик даражасини аниқроқ етказиши керак.

Шунингдек, шартнома компаниянинг шахсий маълумотлар тўпламини чеклаш учун мўлжалланган бошқа назоратни ҳам ўз ичига олади. Бундай ҳолда, даъвогарлар ҳеч қандай тўловларни олмайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Telegram канал муаллифлари учун монетизацияни ишга туширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Google

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made