Головкин – Мурата жанги пандемик вазият туфайли қолдирилди

Спорт

image

Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида IBF ва IBO йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони, қозоғистонлик Геннадий Головкин ва япониялик Рёта Мурата ўртасидаги Токиода ўтказилиши кутилган жанг 2022 йилга қолдирилди. Бундай қарорга Японияга киришдаги чекловлар коронавируснинг янги штамми билан боғлиқ вазият сабаб бўлган. Беллашув дастлаб жорий йилнинг 29 декабрь кунига белгиланган эди

Жаҳон чемпиони ва Афина Олимпиадаси кумуш медаль соҳиби Геннадий Головкин ўз Twitter саҳифасида ушбу қарорга изоҳ берди:

“Япониядаги жанг қолдирилганидан жуда хафаман, аммо аҳоли саломатлиги ва хавфсизлиги доимо устувор бўлиб қолиши керак. Рётага қарши жанг қилиш учун рингга қайтишни интиқлик билан кутаман”.

Маълумот учун, 39 ёшли Головкин профессионал боксда 41 ғалаба, битта мағлубият ва бир дуранг қайд этган. 35 ёшли Рёта Мурата ҳисобида эса 16 ғалаба ва иккита мағлубият бор.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Головкин Проф бокс Мурата

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг