Головкин Деревянченкони енгди

Спорт 1151
image

Нью-Йоркдаги "Madison Square Garden” аренасида супер тўқнашув ўз якунига етди.

Кечанинг марказий жангида ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин украиналик Сергей Деревянченкога қарши баҳс олиб борди. 

Жангнинг биринчи раундида Сергей Головкининг кучли зарбасини ўтказиб юбориб, нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Иккинчи раундда эса украиналик боксчининг қоши ёрилди. Шундай бўлсада, жанг тўлиқ ўн икки раунд давом этди. 

Тўқнашувнинг катта қисмида устунликка эришган Головкинга ҳакамлар бир овоздан 114-113, 115-112, 115-112 ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, қозоғистонлик боксчи вакант бўлиб турган IBО, IBА камарларига эга чиқди.

Маълумот учун, Геннадий Головкин 1982 йилда Қозоғистонда туғилган. У Е. A. Букетов номидаги Қарағанда давлат университетининг жисмоний маданият факультетини тамомлаган.

Геннадий Головкиннинг ҳаваскорлик фаолияти узоқ ва воқеаларга бой. Геннадий ўзининг илк расмий жангини 11 ёшида минтақавий мусобақада ўтказган.

Натижада у ушбу мусобақанинг ғолибига айланди. 
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×