Мутлақ чемпион Канело яна Головкинга қарши жанг қилмоқчи

Спорт 1341
image

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони Сауль Канело Альварес (57-1-2) қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (41-1-1) билан учинчи жангни ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу икки боксчи ўрта вазн тоифасида икки марта ўзаро тўқнаш келган. Биринчи жангда дуранг натижа қайд этилган бўлса, иккинчисида Канело ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонган.

“Мен Головкин билан жанг ўтказишни, албатта, хоҳлайман. Агар Геннадий иккинчи ўрта вазнга ўтишга тайёр бўлса, ҳеч қандай муаммосиз мен у билан муштлашаман. Мутлақ Жаҳон чемпиони бўлиш осон эмас, лекин мен доим энг яхши жангчилар билан рақобатлашишни истайман”, дейди Сауль Альварес. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Канело IBF собиқ чемпиони Калеб Плантни 11-раундда нокаутга учратиб, супер ўрта вазндаги сўнгги камарини қўлга киритган эди. Бу Альварес учун профессионал боксдаги 57-ғалаба бўлди.

Маълумот учун, Сауль фаолияти давомида атиги битта жангда мағлуб бўлган. У 2013 йилнинг сентябрь ойида Флойд Мейвейзер қаршилигини синдира олмаган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.2
t
×