Голливуднинг машҳур актёри қор бўрони туфайли оғир жароҳатланди

Маданият-санъат

image

Американинг суперқаҳрамонлар ҳақидаги фильмларида “лочин кўз” Клинт Бартон образи билан танилган актёр Жереми Реннер бахтсиз тасодиф сабаб жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 2 январь куни “Deadline” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШда кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли актёр Роуз тоғидан 40 километр узоқликда жойлашган уйида транспорт воситаси билан қор курашга киришган. Аммо у бахтсиз ҳодиса туфайли автоҳалокатга учраган ҳамда жиддий жароҳат олган. Киноюлдуз вертолёт орқали касалхонага етказилган.

Шифокорлар актёрнинг ҳолатини оғир дея баҳолаган. Актёрнинг маъмурига кўра, Раннернинг оила аъзолари ҳозир у билан бирга.

Маълумот ўрнида, Жереми Реннер 1971 йилнинг 7 январь куни АҚШнинг Калифорния штатида туғилган. У актёрлик фаолиятини 1995 йилдан бошлаган. “Қасоскорлар” фильмининг турли қисмларида “лочин кўз” Клинт Бартон номли мерган роли актёрга катта омад келтирган. 2010 ва 2011 йилларда Жереми Реннер “Оскар” мукофотига номзод бўлган, аммо ҳар икки сафар ҳам унга омад кулиб боқмаган.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатларида содир бўлган қор бўрони туфайли 78 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Америкада кузатилган қаттиқ совуқ ҳаттоки Ниагара шаршарасини ҳам қисман музлатиб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Голливуд Жереми Реннер Клинт Бартон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг