Голларга бой финал. “Севилья” Европа Лигаси ғолиби бўлди
Спорт
−
22 Август 2020
6803Европа Лигаси финалида “Севилья” “Интер”ни қабул қилди. Учрашув Германиянинг Кёльн шаҳридаги “Райн-Энерги” стадионида ўтказилди. Ўйин испан клубининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳисобни ўйиннинг 5-дақиқасида “Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку очди. Гол пенальтидан урилди. 7 дақиқа ўтиб, “Севилья” форварди Люк де Йонг ҳисобни тенглаштирди. 33-дақиқада де Йонг дубл қайд этиб, испан клубини олдинга олиб чиқди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Диего Годин ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тақдирини ҳал қилган гол 74-дақиқада урилди. Унга “Севилья” ҳимоячиси Диего Карлос муаллифлик қилди.
Шу тариқа “Севилья” 2019-2020 мавсумда Европа Лигаси ғолиби бўлди. Испан клуби бу мукофотни олтинчи марта қўлга киритди. Аввалроқ “Севилья” 2005/2006, 2006/2007, 2013/2014, 2014/2015, 2015/2016 йилдаги мавсумларда совринни ютиб олган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь