GM Uzbekistan`нинг собиқ раҳбари банкрот бўлди
Олам
−
21 Ноябрь 2019
11657Россия Федерациясининг Воронеж вилояти Арбитраж суди ўзбекистонлик тадбиркор, GM Uzbekistan Ўзбекистон-Америка автомобиль концерни собиқ бош директори, Uz-Daewoo автомобилларининг Воронеждаги дилери собиқ раҳбари ва “Км/ч” автосалонлар тармоғи собиқ эгаси Тоҳиржон Жалиловни банкрот деб топди.
Суд Жалиловга нисбатан қарзни қайта тузиш жараённи жорий қилди. Унинг молиявий бошқарувчиси этиб ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот “Развитие”дан бўлган Кристина Тутова белгиланди. Суд тадбиркорнинг банкротлиги натижаларини 2020 йил 18 майда бўлиб ўтадиган йиғилишда кўриб чиқади.
Тоҳиржон Жалиловни банкрот деб топишни 502,99 млн рубль қарздорлиги сабабли “Возрождение” банки талаб қилган. Банкротлик тўғрисидаги даъво 2019 йил март ойида берилган.
“Км/ч” автосалонларининг молиявий муаммолари ҳақида 2016 йилда маълум бўлди, ўшанда уларга Инвестторгбанк ва “Возрождение” банкидан банкротлик тўғрисида даъво аризалари кела бошлаган. Салонлар Uz-Daewoo, Ravon, Iveco, ZAZ, Skoda ҳамда Volkswagen автомобилларини сотган. Барча салонлар 2014 йилда олинган кредитлар бўйича бирдек кафолатчи бўлган, Россияда тармоқнинг асосий юридик шахслари қарзи 20 миллиард рублдан ошиши мумкин экани айтилган.
Жалиловнинг ўзи бундан аввал коррупцияда гумонланиб, Ўзбекистонда ҳибсда сақланган. Бироқ, 2017 йилда ундан барча айбловлар олиб ташланган ҳолда озодликка чиққан.
Тоҳиржон Жалилов “Ўзавтосаноат” давлат холдинги бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимига қайтди, кейинчалик “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раисига айланди.
LiveБарчаси