Глейзерлар оиласи Сульшерга ишонади. МЮ мураббийини алмаштирмайдиган бўлди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ёмон натижаларга қарамай, жамоани бошқаришда давом этади. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Норвегиялик мутахассис ҳали ҳам жамоа эгалари ҳисобланган Глейзерлар оиласи томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва ишдан бўшатиш ҳақида гап-сўзлар йўқ. Манкунианликлар охирги 5 ўйинда бор йўғи битта ғалабани қўлга киритди ва АПЛ турнир жадвалида 14 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, кеча,16 октябрь куни Англия Премьер лигасининг 8-тури доирасида “Лестер” ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва сафардаги 29 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” кейинги ўйинларда “Аталанта”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм” ва “Манчестер Сити” билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Сульшер АПЛ Ман Юнайтед Глейзерлар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг