Ғиждувон ҳокими ойда шашлик пиширмоқчи (видео)
Local
−
30 August 2023 27805 1 minute
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокимлиги “Ғиждувон шашлик”ни патентлади. Бу ҳақда туман ҳокими Шерзод Ашуров Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан туманда ўтказилган байрам тадбирида айтиб ўтган.
Унинг сўзларига кўра, энди қайсидир овқатланиш маркази ушбу турдаги шашликни пишириш ва сотишни истаса, келиб туман ҳокимлигидан рухсат олиши ва тўлов қилиши керак.
Ҳоким ўзининг нутқида дунёнинг ривожланган давлатлари ва сўнгги инновацион янгиликларни ҳам эсидан чиқармади.
“Мана, Ҳиндистон ўзининг космик кемасини ойга учирди-ку. Биз ғиждувонликлар, албатта, ойга етиб борамиз. Ана ўша ерда биз “Ғиждувон шашлик”ни пиширамиз”, деди ҳоким.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August