Гиёҳванд моддалар савдоси бўйича айбланган собиқ “Ювентус” футболчиси оқланди

Спорт

image

“Ювентус” ва “Наполи” клубларининг собиқ ҳужумчиси Мишел Падовано гиёҳванд моддалар билан боғлиқ айбловлар бўйича оқланди. Бу ҳақда "La Republica” нашри хабар берди.

56 ёшли собиқ футболчи 2006 йилда гашиш савдосида гумонланиб, ҳибсга олинган эди. Прокуратура уни 24 йилга озодликдан маҳрум қилмоқчи эди, бироқ кейин бу муддат 6 йилу 8 ойга қисқартирилди. Ўтган йили Падовано кассация судида ғалаба қозонганди. Иккинчи апелляция суди эса уни оқлади.

“Ўн олти йил олдин ҳаётимдаги ёруғлик ўчди. Бугун қоронғулик тарқалди, кўр бўлиб қолгандим, лекин юрагим уриб турганини ҳис қилдим. Адолат учун, адвокатларим Жакомо Франчини ва Мишель Галассога, рафиқам, ўғлим ва менга доим ишонган барчага миннатдорчилик билдираман”, дейди Падовано.

Шунингдек, Мишел Падованонинг адвокатлари ҳам ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдирди.

“Мижозимизнинг айбсизлигига ҳеч қачон шубҳа қилмаганмиз. Апелляция суди томонидан ишни ҳар томонлама кўриб чиқиш Падованонинг ҳаётига қадр-қимматни қайтарганидан жуда мамнунмиз”, дейди собиқ футболчининг адвокатлари Галассо ва Франчини.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус гиёҳванд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг