Германиянинг собиқ канцлери “Газпром”да Назарбоевнинг куёвига аталган лавозимга номзод бўлди
Олам
−
04 Февраль 2022
7940Германиянинг собиқ канцлери, Nord Stream AG акционерлик компанияси қўмитаси раиси Герхард Шредер номзоди Россиянинг “Газпром” компаниясининг директорлар кенгаши аъзолигига таклиф қилинди.
Шредер рўйхатда “Kazenergy” ассоциацияси раиси Тимур Кулибаевнинг ўрнини эгаллади, аммо у бунгача ҳам кенгашга давлат томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатида бор эди.
Маълумот учун, Россия ҳукумати қарорида Кулибаев “Газпром”нинг директорлар кенгаши аъзолигига номзод сифатида кўрсатилганди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кулибаев – Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви. У жорий йил январь ойида Қозоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар ортидан 17 январь куни “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этганди.
Герхард Шредер – немис давлат арбори ва сиёсатчи. 1998 йил 27 октябрдан 2005 йил 21 ноябргача Германия канцлери бўлган.