Германиядаги вокзалда пичоқбозлик содир бўлди
Олам
−
24 Май
3165Кеча, 23 май куни Германиянинг Гамбург шаҳридаги марказий вокзалда номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида камида 12 киши жабрланди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, 3 нафар жабрланувчининг аҳволи оғир, яна 3 нафари жиддий жароҳат олган, 6 киши эса енгил тан жароҳатлари олган.
Федерал полиция маълумотига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида 13- ва 14-йўлаклар орасидаги платформада содир бўлган. “Bild” нашрининг ёзишича, полиция бир аёлни қўлга олган, аммо унинг ушбу воқеага алоқаси бор-йўқлиги ҳозирча номаълум.
NDR телеканали полицияга таяниб, ҳужумни ёлғиз шахс амалга оширганини ва у аллақачон қўлга олинганини билдирган.
Гамбург полицияси вокзал ҳудудида кенг қамровли махсус амалиёт ўтказилаётганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал еридаги Бедбург-Хау коммунасида руҳий касаллиги бўлган жиноятчилар учун мўлжалланган клиникада беморлар исён кўтарганди. Кейинроқ тартибсизлик уюштирган маҳбуслар полицияга таслим бўлган. Шимолий Рейн-Вестфалия штати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужумчиларни қаршилик кўрсатишни тўхтатишга кўндира олган.
LiveБарчаси
17 Июнь