Германиядаги Mercedes заводида отишма содир бўлди

Олам

image

Германиянинг жанубида жойлашган Синделфинген шаҳрида Mercedes заводида отишма содир бўлди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши оғир яраланган. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди

Отишма бугун, 11 май куни эрталаб соат 7:45 (Тошкент вақти билан 10:45) атрофида содир бўлган. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Воқеа жойига қутқарувчилар ва тез ёрдам машинаси етиб борган.

"Бугун эрталаб завод ҳудудида полиция томонидан операция ўтказилтгани, воқеа жойида қутқарув хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари иш олиб боргани маълум бўлди. Тинч аҳолига ҳеч қандай хавф юзага келмаган", дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, Синделфингендаги Mercedes заводида 35 мингга яқин ходим ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия отишма Mercedes

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made