Германияда отишма. Олти киши ҳалок бўлди

Олам 2859
image

Германия полицияси мамлакат жануби-ғарбида отишма содир бўлганини, жабрланганлар борлигини, ҳалок бўлганлар ҳам бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

“Рот-ам-Зееда катта полиция участкаси бор. Отишма ўша ерда содир бўлган. Бинода яраланганлар бор. Ҳалок бўлганлар ҳам бўлиши мумкин. Гумонланувчи қўлга олинган”, деб хабар бермоқда маҳаллий полиция. 

ОАВ ҳалок бўлганлар сони олти киши эканлигини таъкидламоқда. Кейинчалик полиция ҳам бу хабарни тасдиқлади. Яраланганларнинг миқдори ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Воқеа Баден-Вюртемберг федераль ерида содир бўлган.

Кейинчалик Баден-Вюртемберг полицияси матбуот котиби Давид Эбертнинг маълум қилишича, бу теракт эмас. Отишмага оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган. 

“Теракт аломатлари мавжуд эмас”, деган у ОАВ вакилларига.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.9
t
×