Германия ўзбекистонлик ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбормоқчи
Олам
−
03 Октябрь 2023
7267Германия ҳукумати олти давлат, жумладан, Грузия ва Молдова билан ноқонуний муҳожирларни ўз ҳудудига қайтариш юзасидан миграция келишувига оид музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Германия Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
“Ҳозирча биз Грузия, Молдова, Кения, Қирғизистон, Колумбия ва Ўзбекистонни номлашимиз мумкин”, дея вазирлик вакилидан иқтибос келтирган DPA агентлиги.
Мумкин бўлган келишувларнинг мақсади Германиядан бошпана сўраб мурожаат қилган, аммо рад этилган фуқароларни ушбу мамлакатларга қайтариш жараёнини соддалаштиришдир.
2023 йилнинг биринчи ярмида Грузия ва Молдовадан Германияга 10 мингга яқин бошпана изловчилар келган.
Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер “Corriere della Sera” газетасига аввалроқ айтганидек, Германия қочқинларни қабул қилиш имкониятларини амалда тугатди. Давлат раҳбари, шунингдек, йилнинг биринчи олти ойида Германияда бошпана сўраб 162 минг сўров тушганини билдирди, бу “Европа Иттифоқидаги умумий рақамнинг учдан бир қисми”.
Август ойида “Bild” газетаси 2023 йилнинг биринчи етти ойида Германияга рухсатсиз киришлар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 51 фоизга ошиб, 43 815 нафарга етганини маълум қилган эди. Унинг маълумотларига кўра, айниқса чегарада вазият оғир. Польша билан, полиция ходимлари 14303 та ноқонуний чегарани кесиб ўтишни қайд этган, бу 2022 йилга нисбатан 143,7% га кўпдир. Швейцариядан рухсатсиз киришлар сони 201,8 фоизга ошган.
Германия ҳозир Польша ва Чехия билан чегараларида кучайтирилган назоратни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 28-30 сентябрь кунлари Германияга ташриф буюрди. У Берлин шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этган. Ўзбекистон ва Германия Президентлари икки томонлама учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган. Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц раислигида ўтган “Марказий Осиё - Германия” форматидаги биринчи саммитда Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь