Германия ўз Конституциясидан “ирқ” сўзини олиб ташлашга аҳд қилди
Олам
−
02 Ноябрь 2020
4151Германия ҳукумати мамлакат Конституциясидан “ирқ” сўзини олиб ташламоқчи. Бу ҳақда Германия адлия вазири Кристин Ламбречт маълум қилди.
Вазирлар Маҳкамаси аъзолари "инсониятнинг ҳар хил ирқлари йўқ", деган фикрга келишди. Маълум қилинишича, ирқчиликка қарши курашиш мақсадида ушбу атама Германия Асосий Қонунидан олиб ташланиб, бошқаси билан алмаштирилади.
“Асосий Қонунда ҳеч кимни ирқига қараб камситиш мумкин эмаслиги таъкидланган (...). Бироқ, қаерда ҳар хил ирқлар ҳақида гап кетаётган бўлса, хурофот ва ирқчилик ташвиқоти, айниқса, машҳурлашиб бормоқда", деди Ламбречт.
Унинг таъкидлашича, ушбу ўзгартириш 1949 йилда қабул қилинган қонунга нисбатан қўлланилган. Ўшанда конституцияни ишлаб чиқувчилар нацистларнинг ирқий мафкурасидан узоқлашишни истаган эди. Аммо энди бу атамани қўллаш "тушунмовчиликларга олиб келиши", мумкин.