Германия Трампнинг ғалабасига тайёр эмас

Олам 6352
image

Бугун, 4 ноябрь куни Бундестаг ташқи сиёсат қўмитаси раиси, Христиан-Демократик Ҳамжамият раиси лавозимига номзод Норберт Рёттген Германия Дональд Трампнинг Қўшма Штатлардаги яна тўрт йиллик президентлигига тайёр эмаслигини, амалдаги Америка раҳбарининг жорий сайловларда ғалаба қозониши Германия учун жиддий муаммо бўлишини эълон қилди.

 

“Германия Трамп билан яна тўрт йил ишлашни истамаяпти. Трампнинг иккинчи муддатга сайланиши бизни жиддий синовларга чорлайди, биз унга ҳали тайёр эмасмиз”, - деб ёзади Рёттген ўзининг Twitter саҳифасида.

Маълумот ўрнида, Америка Қўшма Штатларида сайловларда овоз бериш жараёни якунланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, демократ Жо Байден амалдаги Президент, республикачи Дональд Трампдан 238-213 овоз билан олдинда бормоқда. Сайловда ғалаба қозониш учун 270 та овоз тўплаш керак.

Фаррухжон Муродқулов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 2.9
t
×